Марказий банк ипотека кредитларининг фоизлари бўйича тахминий ҳисоб-китобларни маълум қилди

Марказий банк ипотека кредитларининг фоизлари бўйича тахминий ҳисоб-китобларни маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли қарорига асосан бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорлари белгиланди.

Унга кўра,

- қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 млн. сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн. сўмдан 310 млн. сўмгача;

- шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 млн. сўмдан 240 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн. сўмдан 320 млн. сўмгача;

- Тошкент шаҳрида 2-хонали квартиралар учун 198 млн. сўмдан 264 млн. сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн. сўмдан 352 млн. сўмгача оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 62-моддасида кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил равишда белгиланиши қайд этилган.

Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг фоизлари бўйича тахминий ҳисоб-китобларни шартли равишда келтириб ўтамиз:

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар