Молия вазири ва Статистика қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг 9 июлдаги қарори билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди.
Президент қарори билан Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар вазирликда Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Президент қарори билан Холмуродов Дилшод Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У Марказий банк Статистика ва тадқиқотлар департаменти директори лавозимида ишлаб келган
Изоҳ қолдириш