Самарқандда хорижий инвестор томонидан қуёш электр станцияси қурилади

Самарқандда хорижий инвестор томонидан қуёш электр станцияси қурилади

Франция корхонаси Самарқандда қуёш электр станцияси қуради. Бу ҳақида Президент қарори имзоланди.

Умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрстанция Франциянинг TOTAL Eren SA компанияси томонидан лойиҳалаштирилади, қурилади ва 25 йил давомида эксплуатация қилинади. Ўзбекистон Ҳукумати номидан ушбу лойиҳада Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги иштирок этади.

Хорижий инвестор томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда Tutly Solar МЧЖ ташкил қилинган. Ушбу корхона дастлабки босқичда қуёш электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.

Президент қарорида қуёш электр станцияси томонидан ишлаб чиқилган энергия тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон “Миллий электр тармоқлари“ томонидан харид қилиниши белгилаб қўйилган.



Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar