Бизнес-Омбудсман барча тадбиркорларни хушёрликка чақирди

Бизнес-Омбудсман барча тадбиркорларни хушёрликка чақирди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент томонидан бир қанча фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан пандемия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

Президент томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги вакиллари ҳамда Давлат санитария–эпидемиология назорати бошқармаси томонидан ҳамкорликда назорат тадбирлари олиб бориб, “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлари, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги СанҚваМ 0372-20 сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари талабларининг бажарилиши бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

  • меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
  • уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
  • меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;
  • индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;
  • таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

15 июндан бошлаб эса:

  • умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;
  • мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;
  • ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.
  • Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:
  • жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;
  • деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
  • барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar