Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши

Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари мамлакатдаги уй-жой бозорининг апрель ойидаги натижаларини сарҳисоб қилдилар. Март ойидаги бироз пасайишдан сўнг, апрель ойида вазиятнинг яхшиланиши қайд этилди: бозорга фаоллик қайтмоқда - битимлар сони ортмоқда. Ижара бозори, аксинча, пасайиш динамикасини кўрсатди.