Зироат Мирзиёева Сардоба воқеасидан жабр кўрган аҳоли билан учрашди (фото)

Зироат Мирзиёева Сардоба воқеасидан жабр кўрган аҳоли билан учрашди (фото)

21 май куни "Zamin" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори фожиаси натижасида уйлари сув остида қолиб, бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев Телеграм канали орқали маълум қилди.

“Замин” фонди томонидан бошланган ижтимоий акцияга кўра, фалокатидан жабр кўрган барча ёши улуғларга санаторийлар учун, болаларга эса ёзги оромгоҳлар учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади. "Zamin" фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар