Хорижий компанияларнинг вакиллари билан геология-қидирув ва углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

Хорижий компанияларнинг вакиллари билан геология-қидирув ва углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти Бирлашган Араб Амирлигининг "Mubadala Petroleum", Франциянинг "Total E&P Activites Petrolieres" ва Россиянинг "НОВАТЭК" компаниялари вакиллари билан учрашди. Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Учрашув доирасида истиқболли инвестиция блоклари ва конларда, геология-қидирув ишларини олиб бориш ва углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш учун илгари тақдим этилган геологик маълумотлар муҳокама қилинди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ геология-қидирув ишларини олиб бориш доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан хорижий инвесторларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар бўйича батафсил маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, юқорида қайд этилган лойиҳани амалга ошириш учун компаниялар ўртасидаги амалга ошириш мумкин бўлган ҳамкорликнинг шакллари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар 2019 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида "Mubadala Petroleum" компаниясининг таклифи билан Абу-Дабида "Total E&P Activites Petrolieres", "НОВАТЭК" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ вакиллари иштирокида барча материалларни ўрганиш натижалари бўйича тақдимот ўтказилади ва қўшма ҳамкорликнинг кейинги босқичлари аниқланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар