Тошкентда Беҳзод Абдураимовнинг хайрия концерти бўлиб ўтади

Тошкентда Беҳзод Абдураимовнинг хайрия концерти бўлиб ўтади

Беҳзод Абдураимов илк концертини Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри билан биргаликда дирижёр Шах Содиқов бошчилигида ижро этади.

16 ноябрь куни "Ўзбекистон" халқаро форумлар саройида қатор халқаро мукофотлар совриндори, АҚШнинг Миссури штатида яшаб ижод қилиб келаётган пианиночи Беҳзод Абдураимовнинг хайрия концерти бўлиб ўтади.

Беҳзод Абдураимов ва Шах Содиқов В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган академик лицейи битирувчиларидир. Тошкентдаги концерт лицейнинг 80 йиллигига бағишланади.

Ушбу хайрия концерти мусиқачининг ўз ғояси бўлиб, "Президентнинг 5 ташаббуси" лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар