Ўзбекистон га 1 миллиард долларлик уран етказиб беради

Ўзбекистон га 1 миллиард долларлик уран етказиб беради

Ўзбекистон ва Япония орасида имзоланган шартномаларга кўра, 2023 - 2030 йилларда Ўзбекистон Японияга қиймати $ 1 млрд. бўлган уран етказиб беради.

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўлган ташрифи давомида Ўзбекистон уран экспорти бўйича йирик шартномалар имзолади, деб хабар қилмоқда Spot.uz.

Хусусан, Япониянинг Itochu ва Marubeni корпорациялари билан қиймати 510 млн ва 636 млн доллар бўлган шартномалар имзоланган. Шартномалар ижрочиси сифатида Ўзбекистон томонидан Навоий тоғ-металлургия комбинати кўрсатилган.

Япония корпорацияларига уран хом ашёсини 2023 – 2030 йилларда етказиб бериш кўзда тутилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар