UzAuto Motors яна бир янги акцияни йўлга қўйди

UzAuto Motors яна бир янги акцияни йўлга қўйди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилмоқда.

"Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони бор.

Бунинг учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш кифоя, улар сизга ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади", дейилади хабарда.

Компания тўлов амалга оширилганидан сўнгавтомобилни дилерлар томонидан харидорнинг уйигача етказишни таъминламоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар