Трамп 2 миллиондан ортиқ COVID-19 вакциналари тайёрлигини айтмоқда

Трамп 2 миллиондан ортиқ COVID-19 вакциналари тайёрлигини айтмоқда

АҚШ президентининг сўзларига кўра, агар тиббий синовлар унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботласа, вакциналар тарқатишга тайёр.

«Вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича катта ютуқларга эришилди. Биз транспорт ва логистика соҳасида ҳаракат қиламиз. 2 миллиондан ортиқ вакцина, агар текширувдан самарали ўтса, жўнатишга тайёр», деди Трамп. Унинг айтишича, Қўшма Штатлардаги саккизтагача компания COVID-19 учун эмлашлар ва дориларни ишлаб чиқмоқда.

Президент инфекцияни даволаш усулини ишлаб чиқиш билан боғлиқ «жуда ижобий кутилмаган ҳодисалар»ни таъкидлади. Аввалроқ, “The New York Times” Америка маъмурлари янги коронавирус учун вакцина ишлаб чиқарадиган бешта компанияни танлаганликлари ҳақида хабар беришган. Улар орасида “Moderna” ва “Angra-Shved” фармацевтика компаниялари бор.

Ҳукуматнинг режасига кўра, ҳар бир вакцина синовларида 30 минг киши қатнашади ва барча ёш гуруҳлари қамраб олинади. Шунингдек, синовлар АҚШдан ташқарида, пандемиядан азият чекадиган бошқа минтақаларда ҳам ўтказилиши мумкин.

Май ойи бошида Америка етакчиси АҚШда мутахассислар шу йил охирига қадар коронавирусга қарши вакцина яратиши мумкинлигини маълум қилганди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар