Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади

Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади

2020 йилнинг 11 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан учрашди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, қўшма тадбирларни, жумладан, Германия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Март ойининг илк кунларида Тошкент инвестиция форуми ўтказилади

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишини, хусусан, ўтган йили 980 млн. долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 26 фоизга ошишини ижобий баҳолади.

Германия ишбилармон доиралари вакилларининг 5-6-март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент инвестиция форумида иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирган халқаро бизнес учрашувлари учун энг йирик майдонга айланиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар