Шавкат Мирзиёев 14 йилдан бери ижарада яшаб юриб, энди ўз уйига эга бўлган оила меҳмони бўлди (фото)

Шавкат Мирзиёев 14 йилдан бери ижарада яшаб юриб, энди ўз уйига эга бўлган оила меҳмони бўлди (фото)

Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.

Давлатимиз раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар