Қишлоқ хўжалиги кластери Жиззах вилоятидаги ерларни суғоришга 8,8 миллион доллар сармоя киритди

Қишлоқ хўжалиги кластери Жиззах вилоятидаги ерларни суғоришга 8,8 миллион доллар сармоя киритди

Сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда Американинг "Valley " компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сунъий ёмғир инновацион қурилмалари ишлай бошлайди. Техниканинг биринчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Етказиб бериш қиймати 8,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

"АҚШдан сунъий ёмғир қурилмаларнинг импорт қилиниши Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятида гўшт ва сут маҳсулотларининг агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган инвестиция мажбуриятларини бажаришда навбатдаги қадамдир. Хусусан, ушбу ускуна ер унумдорлигини 30 фоизга оширади ва ҳайвонларнинг рациони нархини 25-30 фоизга камайтиради, бу эса гўшт ва сут нархларига бевосита таъсир қилади. Ушбу қурилмаларда сўнгги авлод технологиялари қўлланилган бўлиб, улар максимал даражада самарали ва тежамкордир ”, - дея таъкидлади, Jizzax organic директори Ҳикматилла Каримов.

Янги суғориш комплекси бу йили 600 гектар яйлов ерни қамраб олади. Айни дамда Valley сунъий ёмғир ускуналари учун керак бўладиган пластик қувирларни ўрнатиш ишларининг 40%и якунланди. Кластер, шунингдек, Жиззах вилояти суғориш тизимини янада яхшилаш борасида ҳам бошқа қатор ишларни амалга оширмоқда: насос станциясини қуриш ишлари ўзининг сўнги палласи кирди ва қўшимча 6,2 км магистрал қувурлар ётқизилди.

“Бизнинг қишлоқ хўжалиги кластеридаги қорамоллар ва сигирлар яйловда эркин ўтлатилади, бунинг учун эса сифатли ем-хашак базасига эга кенг яйловлар керак. Биз ерларга яйлов ўтларидан экамиз ва Жиззахнинг қуруқ иқлимини суғориш тизими орқали яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз. Valley техникасининг инновацион хусусияти бу масофадан бошқариш модулларидир. Маълумки, ҳайвонлар одамлар билан ҳар сафар тўкнаш келса стрессга тушади, шунинг учун бизнинг кластеримизда оператор офисда ўтириб, уяли алоқа воситаси ёки компьютер ёрдамида суғориш жараёнини бошқаради ва назорат қилади”, - деди Jizzax organic директори Ҳикматилла Каримов.

2021 йилда компания яна 300 гектар яйлов майдонларига Valley сунъий ёмғир қурилмаларини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун

«Jizzax organic» МЧЖ ХК Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги 619-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. Корхонанинг иши Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга йўналтирилган. «Jizzax organic» МЧЖ ХК чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетика ишлари билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерига инвестициялар суммаси 150 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар