Ўзбекистон бўйлаб ош нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб ош нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида июнь ойи учун тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни тақдим этди.

Кузатувларга кўра, июнь ойида Тошкент шаҳрида 1 порция палов нархи 16 600 сўм (май ойига нисбатан арзонлашган), Қорақалпоғистон Республикаси (13 333) ва Бухоро вилоятида (16 333) 333 сўмга, Хоразмда 200 сўмга (14 200) қимматлашган. Самарқанд (16 000) ва Сирдарёда (14 167) эса палов нархи арзонлашган.

Қолган ҳудудларда 1 порция палов нархи ўзгаришсиз қолган: Андижон вилоятида 14 800 сўм, Қашқадарёда 16 250 сўм, Жиззахда 15 166 сўм, Навоийда 13 минг сўм, Наманганда 11 571 сўм, Сурхондарёда 11 800 сўм, Тошкент вилоятида 14 333 сўм, Фарғонада 15 250 сўм.

Шундан келиб чиқиб, апрель ойида Тошкент шаҳрида бир килограмм (етти порция) ош 116 200 сўм, Қорақалпоғистонда 93 331 сўм, Андижонда 103 600 сўм, Бухорода 114 331 сўм, Жиззахда 106 162 сўм, Қашқадарёда 113 750 сўм, Навоийда 91 минг сўм, Самарқандда 112 00 сўм, Сурхондарёда 82 600 сўм, Сирдарёда 102 669 сўм ва Хоразмда 99 400 сўм, Тошкент вилоятида 100 331 сўм, Фарғона вилоятида 106 750 сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

"Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган", дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар