Ўзбекистонда илк бор сўмга ҳам 50 ҳам 100 АҚШ долларини банкоматдан харид қилиш имконияти яратилди

Ўзбекистонда илк бор сўмга ҳам 50 ҳам 100 АҚШ долларини банкоматдан харид қилиш имконияти яратилди

"Uzcard" янги лойиҳа йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилди. Лойиҳа доирасида "Uzcard" карталаридан AҚШ долларида нақд пул маблағларини бериш ҳамда карталарни чет эл нақд пул валютаси билан тўлдириш имконини берадиган янги хизмат жорий этилди. Шу билан бирга, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш курси банклар томонидан онлайн тарзда белгиланади. Лойиҳа мижозларни банк кассаларида навбатда туришдан халос қилиб, одамлар билан алоқада бўлишни чеклайди, бу эса пандемия даврида жуда муҳимдир.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” матбуот хизматининг хабар қилишича, “Uzcard” тўлов тизими билан биргаликда “Сash-in/Сash-out” функциясига эга банкоматларда автоматлаштирилган шаклда валюта сотиб олиш хизматини йўлга қўйилган.

Банк мазкур хизматни кўрсатадиган банкоматлар сонини оширишни режалаштирмоқда.

9 июндан бошлаб «Ипак Йўли» банкига тегишли бўлган банкоматлари орқали нақд сўмга нақд АҚШ доллари сотиш хизматини йўлга қўйилгани ҳақида ҳам банк матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

Энди сиз банкка бориб юришингиз ва навбат туришингиз шарт эмас. Бир мартада 100 АҚШ долларини валюта айирбошлаш шохобчалари курси бўйича сотиб олиш мумкин. Шунчаки банкоматга нақд сўм киритасиз, ускуна эса сизга 100 АҚШ доллари ва зарурат бўлса қайтим беради.

Бундай хизмат кўрсатувчи банкоматлар манзилларини банк сайтида ёки Ipak Yo'li Mobile иловасида топишингиз мумкин.

Туронбанкнинг “Сash-in/Сash-out” функциясига эга банкоматлари орқали ҳам автоматлаштирилган шаклда сўмга нақд АҚШ долларини харид қилиш имконияти яратилмоқда. Мазкур банкоматлар босқичма - босқич ишга туширилиши режалаштирилган.

Бошқа банклардан фарқли ўлароқ, Туронбанкда сиз ҳатто 50 долларлик купюрани хам сотиб олиш имкониятига эга бўласиз, дейилади банк матбуот хизмати хабарида. Бунинг учун маблағингизни Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган махсус валюта банкоматларимизга киритишингизнинг ўзи кифоя. Сониялар ичида ускуна сизнинг юмушингизни ҳал қилади ва қайтимингизни ҳам беради.

Мазкур банкоматлар 24/7 режимида аҳолига хизмат кўрсатиб, 6 турдаги (АҚШ доллари, Англия Фунт стерлинги, Швейцария франки, Япон йенаси, Россия рубли, Қозоқ тенгеси) хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш ва “Mastercard” халқаро пластик картларидан нақд миллий валюта ечиш имкониятини ҳам Сизга тақдим этади.

Мазкур хизмат тўлиқ ишга туширилгандан сўнг банкоматларнинг жойлашуви бўйича маълумотларни банкнинг расмий сайти ёки @uz_avtovash_bot телеграм боти орқали олишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар