Ўзбекистон бензин нархи арзонлади

Ўзбекистон бензин нархи арзонлади

2020 йил 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинганди.

Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 3 май кунидан Аи-80 маркали автомобиль бензини 4000 сўмдан сотувга чиқарилган.

Бунга қадар Аи-80 маркали бензин 4500 сўмдан сотилаётган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар