Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 млн доллар имтиёзли кредит ажратди

Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 млн доллар имтиёзли кредит ажратди

Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Осиё Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 500 млн. AҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича тегишли битмларга имзо чекиш жараёни бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 2020 йил 25 июнь куни ОТБ Директорлар Кенгаши томонидан ушбу қарор бир овоздан маъқулланган эди.

Маълумот учун: 500 млн. AҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик, бугунги кунда - 0,4%) + спред (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарларини таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан республика давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар