ЛБМА сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизимини ишга туширди

ЛБМА сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизимини ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда республиканинг ирригация соҳасида рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент вилоятида «Сколково» (Россия) резиденти «AIST» компанияси вакиллари томонидан сув ва минерал ўғитларни беришнинг мослашувчан интеллектуал тизими Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Паркент туманида ажратилган ер участкасида намойиш этилди. Агентлик томонидан Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ташкил этилган ушбу намойишда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари иштирок этди.

Намойиш пайтида ишлаб чиқувчилар интеллектуал суғориш тизими билан симсиз алоқага асосланган аппарат-дастурий комплексдан иборат бўлган технологияни намойиш этдилар. Тизим ҳам дарахтлар, ҳам сабзавот экинларини суғоради ва уларга минерал ўғитларни етказиб беради, шунингдек, ҳар бир ўсимликка сув ва минерал ўғитларни керакли миқдорда ва ўз вақтида манзилли ва аниқ етказиб беради. Тизим маҳаллий тупроқ ва иқлим шароити ва ўсимлик турини ҳисобга олган ҳолда маълум бир далага мослашади, етказиб бериладиган сув ҳажми, тизимнинг ишлаш вақти, ҳарорат ва намлик тўғрисидаги маълумотлар базасини яратади ва илдиз жойлашган қатламдаги намликнинг олдиндан белгиланган қийматини сақлаб туради. Тўлиқ автоном режимда ишлай олиш қобилияти Тизимга бутун суғориш мавсумида иш ҳолатини сақлаб туришга имкон беради.

Бундан ташқари, суғоришнинг рақамли харитаси, ҳамда суғориш ёки ўғитлаш бўйича мустақил қарор қабул қилиш бўйича сунъий интеллект тизими шакллантирилади.

Мослаштирилган интеллектуал тизим LPWan ва Нарсалар Интернети технологиясини амалга оширади ва WI-FI, GSM алоқа каналлари орқали ҳар қандай қурилмадан (планшет, смартфон, ноутбук), шунингдек, стационар компьютерлардан фойдаланган ҳолда бошқарилади ва диспетчерлик тизимини ташкил қилади. Тизим таркибига кирувчи модуллар ва сенсорлар автоном электр таъминоти ва ўрнатилган дастурий таъминотга эга бўлиб, марказий блок томонидан 3 кмгача бўлган ҳаракат радиуси миқёсидаги радиоалоқа канали орқали бошқарилади.

Ўзбекистонда етарли миқдордаги сув захираларининг йўқлиги сабабли қишлоқ хўжалиги ҳар йили суғориш мавсумида сув танқислигига дуч келади. Тизимнинг намойиш этилиши иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида сув ресурслари етишмаслиги шароитида суғориш пайтида унинг ноёблиги, қўлланиш имкониятлари, ҳаракатчанлиги, сувни тежашдаги самарадорлигини намойиш этди. Технологиянинг асосий афзалликлари суғориш учун сув билан таъминлаш ҳажмининг камайиши, тупроқ намлигини назорат қилиш мумкинлиги учун тупроқ шўрланишининг пасайиши ва кўлмаклар пайдо бўлишининг олдини олиш, ҳар қандай суғориш тизимларида тез ўрнатилиши, ва энг муҳими, ўсимлик ва тупроқ билан доимий алоқада бўлиб туришдир.

Тизимнинг кенг қўлланилиши даланинг шўрланиши, кислоталаниши ва ботқоқланишига йўл қўймаган ҳолда сарф қилинадиган сув ҳажмини 80 фоизгача ва электр энергиясини 15-30 фоизга тежаш имкониятини беради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар