Эндиликда микроқарз берадиган банклар сони 10 тага етди

Эндиликда микроқарз берадиган банклар сони 10 тага етди

Май ойида Асакабанк ва Трастбанклар ҳам онлайн-микроқарз ажратишни йўлга қўйишди.
Шунингдек, Миллий банк ҳам тез кунда мобиль илова орқали (онлайн, ҳужжатларсиз) қисқа муддатли кредит ажратиш имконияти яратилишини маълум қилган, деб ёзмоқда Bank va Mijoz телеграм канали.

Демак, ҳозирча 10 та банк томонидан мобиль иловалар орқали онлайн микроқарз олиш имконияти яратилган. Ушбу хизматдан асосан банкнинг мижозлари (иш ҳақи лойиҳаси бўйича банкда карта очганлар) фойдаланиши мумкин.

Асакабанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 30%.

Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 32%.

Ипотека-банк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 32 %.

Ипак йўли банки:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 39,9 %.

Саноатқурилишбанки:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 31,9 %.

Инфинбанк :
◦ муддати – 18 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 31,99 %.

Агробанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 36%.

Микрокредитбанк:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 30%.

Туронбанк:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 36%.

Алоқабанк:
◦ муддати – 1 ой;
◦ фоизи – ойлик 9%.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар