Экспортчилар учун муҳим янгилик: Фарғонада «мини экспорт бозори» ташкил этилди

Экспортчилар учун муҳим янгилик: Фарғонада «мини экспорт бозори» ташкил этилди

«Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси» ҳамда маҳаллий тадбиркорлар кўмагида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида «мини экспорт бозори» ташкил этилди. У ерда қишлоқ хўжалиги ва мева сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.

«Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси» матбуот хизматининг маълум қилишича, экспортчи ёки брокерлар эндиликда кунлаб вақт сарфламай керакли миқдордаги маҳсулотларни бир неча соат мобайнида шу ернинг ўзида йиғиб олиши мумкин. 3 гектарлик ҳудудда экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этади. Яъни боғбон ҳам бу бозор орқали чет эллик харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошириши мумкин.

Мазкур бозорда 100 кг дан чекланмаган миқдоргача товар экспорт қилиш мумкин. Ҳозирда ушбу платформа харидорлари Россия, Ўрта Осиё Хитой ва МДҲ давлатларидир. Экспорт бозори ҳар куни соат 19:00 дан 01:00 га қадар ишлайди.

Яна бир янгилик, тез кунларда уюшма Қўқон шаҳрида ҳам текстиль маҳсулотлари экспорти бозорини очиши кутилмоқда. Экспортёрларга енгиллик яратиш мақсадида, логистика айнан ушбу савдо ҳудудининг ўзидан четга чиқиб кетишига мослаштирилмоқда. Яъни, махсус терминал жорий қилиниб божхона хизматлари ҳам шу ернинг ўзида кўрсатилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар