COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар