1 мартдан бошлаб вилоятларда ҳуқуқшунослик факультетлари очилиши мумкин

1 мартдан бошлаб вилоятларда ҳуқуқшунослик факультетлари очилиши мумкин

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Жумладан, фармон лойиҳасида "кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда", қуйидаги таклифларга розилик бериш назарда тутилмоқда:

  • вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;
  • ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;
  • ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни жорий этиш назарда тутилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар