Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил январь ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2019 йил декабрь ойига нисбатан – 934 бирликни (пасайиш – 6,6%);
  • 2019 йилнинг шу даврига нисбатан – 1791 бирликни (ўсиш – 79,1%);
  • 2015 йил январь ойига нисбатан – 1558 бирликни (ўсиш – 55,8%).

2020 йил январь ойида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти жадаллигида салбий ўзгаришларнинг кузатилиши мавсумий характер касб этиб, 2018 йил январдан ташқари барча йилларда ўтган ойга нисбатан пасайган.

1-расм. 2020 йилнинг январь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 6,6 фоизга пасайган

Компонентлар даражасида турлича ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг январь ойида ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан 934 бирликни ташкил қилиши, 2019 йил декабрь ойдаги ИФИнинг кескин равишда, яъни 1483 бирликка ошиб кетганлиги билан изоҳланиб, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • ҳисобварақалар бўйича банклараро транзакциялар сони 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан 20,2 фоизга камайган;
  • амалдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича компонент ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё айланмаси жадаллиги ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга камайган;
  • савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича компонент ўтган ойдаги кўрсаткичга нисбатан 25,0 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилояти етакчиликка эришган

Ҳудудлар кесимида ИФИ 2020 йил январь ойида базис ойга (2019 йил январь) нисбатан Хоразм вилояти (42,9%), Навоий вилояти (22,6%), Сирдарё вилояти (10,4%) ва Тошкент шаҳрида (15,8%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Шу билан бирга Андижон вилояти (12,6%), Қорақалпоғистон Республикаси (12,1%) ва Жиззах вилоятида (7,1%) базис ойга нисбатан ИФИ даражаси пасайган (2-расм).

2-расм. 2020 йил январь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йилнинг январь ойида банклараро амалга оширилган тўлов ҳужжатлари сони 5216,5 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан 1319 мингта битимга (20,2 фоизга) камайган. Шунингдек, 2019 йилнинг январь ойига нисбатан 5,0 фоизга ҳамда базис даврга, яъни 2015 йилнинг январь ойига нисбатан 19,9 фоизга ошгани кузатилмоқда.

Банк операциялари сони Жиззах ва Наманган вилоятларида кескин камайган

2020 йилнинг январь ойида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони барча вилоятларда камайган. Кескин камайиш Жиззах ва Наманган (26,4%), Самарқанд (25,8%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг январь ойида индекснинг биржа компоненти 0,985 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга пасайиши кузатилди. Биржа фаолиятидаги пасайиш, ўтган ойда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг 3,45 бараварга кескин ошганлиги билан изоҳланади.

Товар-хом ашё биржасида имзоланган битимлар сони кўпайган

2020 йилнинг январь ойи якуни бўйича республика товар-хом ашё биржасида 46933 та битим имзоланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг январь ойига нисбатан (33545 та) 39,9 фоизга ошган. ИФИнинг базис даври бўлган 2015 йил январь ойи даражасига нисбатан биржавий компонент 2,4 бараварга ошганигини кузатиш мумкин.

Биржада товарлар савдоси ҳажмининг умумий айланмаси 2020 йил январь ойида 2895,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

ИФИнинг фаолият юритувчи хўжалик субъектлар бўйича компоненти 2020 йил январь 1,0159 бирликни ташкил этди.

2020 йил январь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2019 йил декабрь ойига нисбатан 8722 тага кўп бўлиб, 438356 та (2019 йилнинг декабрь ойида 429634 та) ни ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 9 тага ортган

Ўрганилаётган даврда кичик корхоналар сони 334767 тадан 341890 тагача ортганлигини кузатиш мумкин (7123 тага ошган). Фермер хўжаликлари сони 92554 тадан 94144 тагача (1590 тага) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектлар сони 2322 тани ташкил этиб, 2019 йил декабрь ойига нисбатан 9 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил январь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,250 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 25,0 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь ойида юридик шахслар томонидан 105 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

ИШБИЛАРМОНЛИК ФАОЛЛИГИ ИНДЕКСИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ ТАҲЛИЛИ

Охирги йилларда мамлакатимиздаги ўзгаришлар пировардида макроиқтисодий кўрсаткичларда ўз аксини топган бўлса, амалга оширилаётган ислоҳотлар бевосита тадбиркорлик субъектларининг фаоллигида намоён бўлади.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда ИФИ ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ИФИ кўрсаткичи айрим макроиқтисодий кўрсаткичлар, жумладан ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), экспорт, импорт ва соф солиқ каби кўрсаткичлар ўртасида ижобий боғлиқлик мавжуд.

ИФИнинг башорат қилиш қобилияти унинг макроиқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқлик даражасида яъни корреляция коэффициентида акс этади. Хусусан ИФИнинг ЯИМ ўртасидаги корреляция коэффициенти – 0,13 ни, экспорт – 0,21, импорт – 0,31 ва маҳсулотларга соф солиқлар – 0,32 ни ташкил этди.

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлар бўйича компонент

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича компонент

Бухоро вилояти

↑1316

↓0.8391

↑2.0000

↑1.0090

↓0.0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1307

↓0.8083

↑2.0000

↑1.0191

↓0.0000

Фарғона вилояти

↑1094

↓0.8499

↑1.2119

↑1.0091

↑3.0000

Сирдарё вилояти

↑1016

↓0.8176

↑1.2596

↑1.0264

↓0.0000

Самарқанд вилояти

↓998

↓0.7422

↑1.0609

↑1.0181

↑3.0000

Хоразм вилояти

↓984

↓0.8220

↑1.1021

↑1.0235

↑1.0000

Жиззах вилояти

↓974

↓0.7356

↑1.2348

↑1.0140

↓0.0000

Тошкент вилояти

↓960

↓0.8057

↓0.9563

↑1.0152

↑2.4000

Навоий вилояти

↓956

↓0.8005

↑1.1293

↑1.0181

↓0.0000

Андижон вилояти

↓952

↓0.7924

↑1.1039

↑1.0158

↓0.3333

Қашқадарё вилояти

↓942

↓0.7929

↑1.0999

↑1.0221

↓0.0000

Тошкент шаҳри

↓928

↓0.8027

↓0.9744

↑1.0124

↑1.1370

Наманган вилояти

↓843

↓0.7355

↓0.8341

↑1.0094

↑1.0000

Сурхондарё вилояти

↓828

↓0.7953

↓0.7408

↑1.0163

↑1.0000

Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлар бўйича компонент

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича компонент

Хоразм вилояти

↑1429

↑1.0054

↑2.0000

↑1.1211

↑1.0000

Навоий вилояти

↑1226

↑1.1348

↑1.3743

↑1.2667

↓0.0000

Тошкент шаҳри

↑1158

↑1.1278

↑1.2959

↓0.9830

↓0.9432

Сирдарё вилояти

↑1104

↑1.0262

↑1.2377

↑1.1374

↓0.0000

Самарқанд вилояти

↑1083

↑1.1173

↓0.8916

↑1.1169

↑3.0000

Фарғона вилояти

↑1055

↑1.0294

↑1.0008

↑1.1336

↑1.5000

Тошкент вилояти

↑1051

↓0.9075

↑1.1965

↑1.0672

↓0.6667

Бухоро вилояти

↑1002

↑1.0280

↓0.9813

↑1.1347

↓0.0000

Наманган вилояти

↓992

↑1.0304

↓0.9692

↑1.0867

↓0.1667

Қашқадарё вилояти

↓985

↓0.9879

↑1.0202

↑1.0484

↓0.0000

Сурхондарё вилояти

↓958

↓0.9900

↓0.8040

↑1.1832

↑1.0000

Жиззах вилояти

↓929

↓0.9060

↓0.9226

↑1.1029

↓0.0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↓879

↑1.0387

↓0.6869

↑1.0939

↑0.0000

Андижон вилояти

↓874

↓0.9585

↓0.7291

↓0.9873

↑1.0000

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Бош илмий ходими Абдуллаев Руслан

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar