Вилоятлараро автобуслар ва дам олиш масканларига қатновчи автобуслар учун рухсат берилди

Вилоятлараро автобуслар ва дам олиш масканларига қатновчи автобуслар учун рухсат берилди

Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар,

шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Бунда:

  • автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;
  • автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;
  • автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;
  • автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар