Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 7,1 млрд. долларга ошди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 7,1 млрд. долларга  ошди

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 млрд. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 451,5 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 294,7 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 1,5 млрд. доллар ва фоиз тўловлари бўйича 411,8 млн. долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар