Ўзбекистонда илк бор Buy Back дастури орқали автомобиль сотиб олиш мумкин

Ўзбекистонда илк бор Buy Back дастури орқали автомобиль сотиб олиш мумкин

Buy Back дастури – энди Ўзбекистонда. Маҳаллий автобозор тарихида илк бор истеъмолчиларга АҚШ ва Европада ўзини ижобий томондан кўрсата олган автомобилни қайта сотиб олиш дастури таклиф этилмоқда. "UzAuto Motors"нинг синов лойиҳасида энг талабгир моделлардан бири – Chevrolet Tracker MT қатнашади.

2020 йил 31 августгача исталган шахс, депозит сифатида Tracker умумий қийматининг 30 фоизини тўлаб, машҳур автомобиль русумини сотиб олиши ва автони ўша куниёқ олиб кетиши мумкин. Кейин, икки йил давомида автомобиль шартнома нархининг яна 30 фоизи тўланади, кейин эса (диққат қилинг!) мижозга тўртта йўлдан бирини танлаш имкони берилади:

  1. 2020 йилда харид қилинган Trackerни янгисига ёки “UzAuto Motors”нинг исталган мавжуд моделига шартномада кўрсатилган шартларда алмаштириш;
  2. Қолган суммани киритиш ва Trackerни ўз тасарруфига олиш;
  3. Trackerнинг қолдиқ суммасини яна бир йил давомида тўлаб бориш;
  4. Автомобилни қайтариш ва Tracker қийматининг 30 фоизи миқдоридаги, шартнома тузилган пайтида киритилган депозитни қайтариб олиш.

Шундай қилиб, депозитга автомобиль қийматининг 30 фоизинигина киритиб ва икки йил давомида ўртача кунига 137 700 сўм сарфлаб, янги Tracker автомобилининг барча афзалликларидан мириқиб фойдаланиш ва аввалги моделни сотиш билан боғлиқ барча муаммоларни унутиш мумкин бўлади.

Buy Back дастури доирасидаги Trackerнинг сўмдаги шартнома қиймати шартнома амал қиладиган бутун муддат давомида индексация қилинмайди, инфляция суръатидан қатъий назар, ўзгармас ҳолда қолади. Ойлик тўловлар ҳар янги тўлов билан камайиб боради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар