Ўзбек гилослари савдо тармоқлари орқали Кореянинг супермаркет ва бозорларида сотувга чиқарилади.
27 май куни "Uzbekistan Airways" АЖнинг чартер юк рейси орқали мамлакатимиз боғбонлари томонидан етиштирилган 20 тонна гилос Инчонга етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Маҳсулот Фарғона вилояти Қува туманидаги "UZ SEGANG LLC" компанияси томонидан экспортга жўнатилган. Жанубий Кореянинг "Sunfinite Co.LTD" компанияси вакиллари юкни қабул қилиб олди.
Ўзбек гилослари савдо тармоқлари орқали ушбу мамлакат супермаркет ва бозорларида сотувга чиқарилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.
Изоҳ қолдириш