Ўзбекистонда электрон пулларни муомалада бўлиши қоидалари ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда электрон пулларни муомалада бўлиши қоидалари ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Марказий банки «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиши ҳисобланади. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари белгиланган.

Шунингдек, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши муносабати билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритмоқда, жумладан, Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Қайд этилишича, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Амалдаги низомнинг тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги талаблари чиқариб ташланди. Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси талабларидан келиб чиқиб, солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаларини тақдим этиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.

Олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган субъектлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар