Ўзбекистоннинг озиқ-овқат бозорларидаги нарх-наволар

Ўзбекистоннинг озиқ-овқат бозорларидаги нарх-наволар

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 3 март куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

1 кг мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 36 000 сўмдан 60 000 сўмгача

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (60 000 сўм).

1 кг қўй гўшти 39 000 сўмдан 70 000 сўмгача

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (70 000 сўм) кузатилди.

1 кг картошка 1 200 сўмдан 6 000 сўмгача

Картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 000 сўм) қайд этилди.

1 кг пиёз 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳри «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори» ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозорлари»да кузатилди (4 000 сўм).

1 кг сабзи 700 сўмдан 5 000 сўмгача

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (700 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилди.

Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухумнинг минимал нархи Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

1кг гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус» навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

1 литр ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 500 сўмгача

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

1 кг шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да (5 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар