Марказий банк қанчагача микроқарз берилиши ва микроқарз фойизи бўйича маълумот берди

Марказий банк қанчагача микроқарз берилиши ва микроқарз фойизи бўйича маълумот берди

“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга асосан микроқарз қарз олувчига 50 млн. сўмдан ошмайдиган суммада берилиши кўзда тутилган.

Яъни мазкур 50 млн. сўм кредитнинг энг юқори чегараси бўлиб, банклар томонидан мижознинг молиявий ҳолати, тўлаш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда кредит суммаси мустақил белгиланади.

Аксарият банклар томонидан мазкур кредитларни ажратиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бунда банкка фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этилиши кифоя.

Пандемия шароитида банклар томонидан масофавий банк хизматларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда жисмоний шахсларга онлайн тарзда микроқарз ва овердрафт кредити ажратиш тизими 13 та банкда йўлга қўйилган.

Кредитлар бўйича тўловлар қиймати кредитларнинг муддати ва фоиз ставкасидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, 12 ой муддатга йиллик 24 фоиздан 20 млн. сўм микроқарз олсангиз, ўртача тўлов миқдорингиз 2 млн. сўм атрофида бўлиб, бошқа кредит қарздорликларингиз мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда, сизнинг ойлик даромадингиз 4 млн. сўмдан кам бўлмаслиги лозим. Яъни даромадингизнинг 50 фоизи қарзингизни қоплашга йўналтирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар