Ўзбекистонга Жанубий Корея инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистонга Жанубий Корея инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий каравотлар партияси етказиб берилди. Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ бўлган яна бир қисм инсонпарварлик юкларининг келиши кутилмоқда.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер юк рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга учинчи инсонпарварлик ёрдами партияси етиб келди, дея хабар берди «Дунё» АА.

Юк таркиби 2 тоннага яқинроқ бўлиб, матрас ва ярим автомат механизмли 20 та кўп вазифали тиббий каравотлардан ташкил топган. Ёрдам Suwan TPL компанияси ва мамлакатнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида уюштирилди.

Умумий қиймати 135 минг доллардан зиёдроқ, вазни 17 тоннага яқин бўлган инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми чартер рейс ташкил этилиши билан олиб келинади.

Жанубий Корея Ўзбекистонга апрель охири ва май ўрталарида илк инсонпарварлик ёрдамларини юборган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар