"Ипотека банк" ходимида коронавирус аниқланди

Маълумотларга қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

"Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда", дейилади хабарда.

Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар