Бухородаги иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади

Бухородаги иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади

Бухорода юз берган табиий офат натижасида етказилган зарарларни қоплашга оид Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, Бухородаги табиий офатдан талофат кўрган 116 нафар иссиқхона эгаларига вилоят ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида, истисно тариқасида:

  • уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун 18 фоиздан ошмаган ставкада, 2 йилгача бўлган муддатга жами 71,6 млрд сўм миқдорда тижорат банклари кредитлари ажратилади;
  • ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади;
  • кредитлар таъминотининг 50 фоизи Жамғарма кафиллиги ва қолган қисми суғурта ташкилотларининг суғурта полиси асосида амалга оширилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар