Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?

Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?

Жорий йилнинг 28 май куни ҳолатига божхона омборларида қиймати 1,8 млрд. долларлик, 1,2 млн. тн. оғирликдаги товарлар сақланаётган бўлиб, улардан жами 1,2 трлн. сўм божхона тўловлари ундирилиши, 3,1 трлн. сўм божхона тўловларидан имтиёз берилиши кутилмоқда.

Шундан, божхона омборларида қиймати 40,4 млн. долларига (83,1 минг тн.) тенг озиқ-овқат (шу жумладан буғдой) товарлари сақланмоқда.

Булар асосан қуйидаги маҳсулотлардир:

  1. буғдой (42,2 минг тн, 8,6 млн. долл.);
  2. шакар (8,4 минг тн, 3,2 млн долл.);
  3. кунгабоқар ёғи (5,1 минг тн, 3,7 млн. долл.);
  4. пальма ёғи (3,8 минг тн, 2,5 млн. долл.);
  5. гўшт (3,2 минг тн, 3,0 млн. долл.);
  6. ун (3,2 минг тн, 840,9 минг долл.);
  7. нўхат (3,1 минг тн, 669,8 минг долл.);
  8. маргарин (2,1 минг тн, 2,2 млн. долл.);
  9. соя, арахис, зайтун ёғи (1,2 минг тн, 981,2 минг долл.);
  10. картошка (888,7 тн, 95,2 минг долл.);
  11. консерваланган сабзавотлар (843,1 тн, 913,7 минг долл.);
  12. макаронлар (718,4 тн, 925,1 минг долл.);
  13. банан (518,2 тн, 207,2 минг долл.);
  14. био қўшимчалар (456,6 тн, 3,9 млн. долл.);
  15. сут маҳсулотлари (441,8 тн, 550,9 минг долл.);
  16. болалар овқати (231,0 тн, 1,1 млн. долл.);
  17. ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва ҳ.з.) (227,2 тн, 371,6 минг долл.);
  18. шоколад (187,9 тн, 497,6 минг долл.);
  19. гуруч (173,0 тн, 49,8 минг долл.);

Божхона омборларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги ҳудудий божхона бошқармалари назорати остида сақланмоқда:

  • Тошкент шаҳрида (38,9 минг тн., 24,0 млн. долл., асосан буғдой, кунгабоқар ёғи, гўшт, ичимликлар, пальма ёғи, банан, маргарин, консерваланган сабзавотлар, гуруч, сут маҳсулотлари, шоколад, ун, болалар овқати, макаронлар);
  • Сирдарё вилоятида (18,1 минг тн., 3,9 млн. долл., асосан буғдой, нўхат, ун, соя, арахис, зайтун ёғи, палма ёғи);
  • Тошкент вилоятида (13,9 минг тн., 6,8 млн. долл., асосан буғдой, гўшт, маргарин, палма ёғи, ун, шакар, кунгабоқар ёғи, шоколад);
  • Самарқанд вилоятида (4,8 минг тн., 3,5 млн. долл., асосан буғдой, кунгабоқар ёғи, соя, арахис, зайтун ёғи, шакар, маргарин, консерваланган сабзавотлар);
  • Фарғона (4,0 минг тн., 719,3 минг. долл., асосан буғдой, олма, картошка, пиёз, соус);
  • Андижон (870,0 тн., 292,2 минг долл., асосан био қўшимчалар ва картошка);
  • Наманган (865,7 тн., 173,4 минг долл., асосан буғдой, ун, соя, арахис, зайтун ёғи, картошка, ярим тайёр овқатлар, био қўшимчалар);
  • Хоразм вилоятида (759,9 тн., 575,5 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар, банан, макарон, гўшт);
  • Навоий вилоятида (388,6 тн., 104,4 минг долл., асосан кимёвий тузлар).
  • Қорақалпоғистон Республикасида (193,4 тн., 125,3 минг долл., асосан ун, буғдой, балиқ);
  • Жиззах вилоятида (62,6 тн., 96,2 минг долл., асосан буғдой ва картошка).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар